Президент фармони асосида яратилган имкониятлардан кенг фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди
1151
Яқинда ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлаш борасидаги яна бир алоҳида муҳим фармони қабул қилинган эди. Фармоннинг мазмун-моҳиятини халқимизга кенг тушунтириш ва тадбиркорлар орасида тарғиб қилиш мақсадида бугун Тахтакўпир тумани ҳокимлигининг мажлислар залида учрашув ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сектор раҳбари А.Шамуратов, Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш дирекцияси директори У.Хасанов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи К.Артиков, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла еттилиги, фермерлар ва тадбиркорлар иштирок этди.
Учрашувда Фармон асосида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича яратилган имкониятларга кенг тўхталиб ўтилди. Тадбирда фикр-мулоҳазалар тингланиб, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.