Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантиришга янада кенг имконият яратилгани таъкидлаб отилди
1168
Нукус тумани ҳокимлиги мажлислар залида яқинда ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш борасида қабул қилинган фармоннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган учрашув ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сектор раҳбари А.Шамуратов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи К.Артиков, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла еттилиги, фермерлар ва тадбиркорлар иштирок этди.
Учрашувда Фармон асосида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича яратилган имкониятларга кенг тўхталиб ўтилди. Шунингдек, ушбу фармон билан Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантиришга янада кенг имкониятлар яратилгани, ушбу берилган имкониятдан кенг турда фойдаланиш кераклиги алоҳида таъкидланди. Тадбирда фикр-мулоҳазалар тингланиб, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.