Жўқорғи Кенгес Раиси Корея давлатидан келган делегация билан учрашди
1006
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Корея давлатидан келган KIDL компанияси раиси Ким Дже Ён, Panapinto кўчмас мулкни ривожлантириш компанияси директори Ким Сон Ил, Mythings автоматлаштирилган бошқарув тизими компанияси директори Ли Сан Хо ва бошқа ўнга яқин компаниялар вакилларидан иборат делегация билан учрашди.
Учрашувда дастлаб, ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида эътибори, халқимизнинг турмуш фаровонлигини таъминлаш, минтақада тадбиркорликни ривожлантириш, инвестиция жозибадорлигини ошириш борасида қабул қилинган қарор-фармонлар ва шу асосда яратилган имкониятлар алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг янги инвестиция лойиҳаларини ишга туширишдаги мавжуд салоҳияти, минтақа учун алоҳида берилган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.
Унда, асосан, қишлоқ хўжалиги, жумладан, иссиқхона шароитида интенсив усулда юқори ҳосил олишни йўлга қўйиш, бунда муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланиш, музлаткичли омборхоналар барпо этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, агрологистика лойиҳалари устида ҳамкорлик қилиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Корея давлати билан алоқаларни мустаҳкамлаш борасида қурилиш, IT, таълим соҳаларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, йирик корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Ўз навбатида Жўқорғи Кенгес Раиси республикамиз ҳудудида янги лойиҳаларни амалга ошириш доимо қўллаб-қувватланишини ва инвесторларнинг иш ўринларини яратишга қаратилган ҳар қандай ташаббусига барча имкониятлар сафарбар этилишини таъкидлади.