«Озбекистон-Хитой» бизнес форуми отказилди
1279
Бугун Нукус шаҳридаги «Оқ қуш» мажмуасида жойлашган дунёдаги энг катта ўтовда «Ўзбекистон-Хитой» бизнес форуми бўлиб ўтди. Форумда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, икки давлат раҳбарлари ўртасида ўрнатилган дўстлик муносабатлари яқин шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга асос бўлиб хизмат қилаётганини, шунингдек, Қорақалпоғистонда инвесторлар учун яратилган шароитлар, Президентимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Қорақалпоғистон учун алоҳида берилган имтиёзлар ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари И.Ҳайдаров, Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов, Хитой Халқ Республикасидан келган, бизнес давраси вакилларидан иборат делегация, маҳаллий тадбиркорлар, мутасадди раҳбарлар иштирок этди. Ўтказилган форумда республикамизнинг инвестицион жозибадорлиги, янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мавжуд имкониятлар, ресурслар салоҳияти ва бошқа муҳим йўналишлар ҳақида сўз юритилди.
Форум инвестицион имкониятларни муҳокама қилиш, тадбиркорлик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ўзига хос майдонга айланди ва бир қатор муҳим келишувларга эришилди. Тадбир доирасида минтақа иқтисодиётининг истиқболли тармоқлари бўйича панель муҳокамалари, «B2B» учрашувлари ва тақдимотлар ўтказилди.