Аҳоли учун қошимча даромад манбаларини яратиш бойича семинар отказилди
1047
Бугун Чимбой тумани «Тазғара» овул фуқаролар йиғинида аҳоли бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад олишига кўмаклашиш бўйича «Томорқа маданияти, томорқадан самарали фойдаланиш ва даромад топиш» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Аппарат бошлиғи Ж.Идиятуллаев, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ раиси ўринбосари Ш.Якуповлар иштирок этди.
Семинарда асосан аҳоли билан бевосита ишлайдиган маҳалла еттилиги аъзоларига озгина ерни мўл даромад манбаига айлантириш бўйича ишлар кўрсатилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашиш, уй шароитида томорқадан самарали фойдаланиб қўшимча даромад олиш, бунда маҳаллалардаги юқори натижаларга эришаётган фуқароларнинг ишларини кенг тарғиб қилиш кераклиги таъкидланди. Семинар давомида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилди.
Кун давомида «Тағжап» ОФЙдаги «Бийбайша» фермер хўжалигига қарашли иссиқхона ҳамда «Көкши-қала» МФЙ ҳудудида «Зантех» қўшма корхонаси ишлари кўздан кечирилди.