«Тазғара» овулида Навроз байрами кенг нишонланди
1056
Асрлар давомида шаклланган Наврўз - бу халқимизнинг гўзал қадриятларини ўзида мужассам этиб, ота-боболаримиздан бебаҳо мерос сифатида асраб-авайлаб келаётган миллий байрам сифатида қалблардан чуқур жой эгаллайди. У сўнгги йилларда уйғониш ва яшариш рамзи сифатида халқимиз орзиқиб кутадиган, том маънодаги умумхалқ байрамига айланиб келмоқда. Бугунги кунга келиб республикамиз бўйлаб маҳалла ва овулларда Наврўз байрамини кўтаринки руҳда нишонлаш бошланиб кетган.
Чимбой тумани «Тазғара» ОФЙ ҳудудида ҳам байрам тантанаси ўтказилиб, унда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Жўқорғи Кенгес Аппарат бошлиғи Ж.Идиятуллаев ва меҳмонлар иштирок этди. Ҳудуд аҳолиси учун кўтаринки кайфият улашган байрам тадбирлари доирасида санъат ва маданият ходимлари ижролари, ҳунармандлар кўргазмалари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Наврўз - умумхалқ байрами кенг турда халқимиз орасида давом этади.