Юртимизга янгиланиш, қалбларга меҳр-мурувват ва қадр-қиммат бағишлаган байрам тантанаси болиб отди
1136
Асрлар давомида шаклланган Наврўз - бу халқимизнинг гўзал қадриятларини ўзида мужассам этиб, ота-боболаримиздан бебаҳо мерос сифатида асраб-авайлаб келаётган миллий байрам сифатида қалблардан чуқур жой эгаллайди. У сўнгги йилларда уйғониш ва яшариш рамзи сифатида халқимиз орзиқиб кутадиган, том маънодаги умумхалқ байрамига айланиб келмоқда. Айниқса, жорий йилда ушбу байрам ҳурматли Президентимиз томонидан қабул қилинган махсус Қарор асосида бутун юртимиз бўйлаб «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» шиори остида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Бугун, 20 март куни Нукус шаҳрида умумхалқ Наврўз сайлига бағишланган театрлаштирилган ва адабий мусиқали хореографик байрам томошалари «Дўстлик» канали бўйида бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, ҳукумат аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Унда Жўқорғи Кенгес Раиси сўзга чиқиб, бутун халқимизни янгиланиш ва ёшариш айёми - Наврўз байрами муносабати билан табриклади.
Жўқорғи Кенгес Раиси ўз сўзида ҳурматли Президентимиз яратиб берган имкониятлар натижасида мард ва жасур халқимиз шаҳар ва қишлоқларимизда, барча соҳаларда юқори марраларга эришиш учун фидокорона меҳнат қилаётганлиги, бунда албатта, ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, халқимизнинг яшаш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар, Давлат дастурлари ҳаётимизда алоҳида ўрин эгаллаб турганлигини таъкидлади.
Айтиш жоизки, қутлуғ айём ўтказилаётган майдонда бахши-жировлар, созанда ва санъаткорлар ўз санъатлари билан халқимизга байрам кайфиятини улашмоқда. Байрам томошалари пойтахтимиздаги «Дўстлик» каналининг икки қирғоғида ҳам давом этаётган бўлиб, юқори даражада уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Бу масканларда ҳам санъат усталари, маданият соҳаси вакиллари, халқ севган ижрочилар йиғилганларга Наврўзга хос кўтаринки руҳ бағишламоқда. Қардош халқларнинг миллий урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассам этган тарзда саҳналаштирилган чиқишлар, миллий рақс ва қўшиқлар ижроси, халқимизнинг миллий ўйинлари, бахши ва жировларнинг ажойиб чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди. Яшариш ва янгиланиш айёми - Наврўз байрамига бағишланган сайиллар республикамизнинг барча жойларида давом этмоқда.