«Маҳалла тизими ходимлари куни» муносабати билан бир гуруҳ соҳа ходимлари тақдирланди
1767
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида «Маҳалла тизими ходимлари куни» муносабати билан бир гуруҳ соҳа ходимларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев қатнашиб, йиғилганларни табриклади.
аъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, жойлардаги муаммоларни ижобий ҳал этиш, маҳалла институтини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган қисқа давр мобайнида соҳага оид қатор қонун ҳужжатлари қабул қилингани бу борадаги чора-тадбирлар кўламини янги босқичларга кўтаришга асос бўлмоқда. Чин маънода халқимиз билан яқиндан ишлайдиган жамиятнинг бир бўғини сифатида маҳалла институти ходимлари жуда машаққатли, шу билан бирга шарафли вазифани адо этиб келмоқда. Бунда маҳаллаларда ҳамжиҳатлик ва миллий қадриятларимизни кенг ёйишда муҳим бўлган кўча бошилари институти халқ билан яқин ҳамкорликда «маҳалла еттилиги»нинг яқин кўмакчисига айланган.
Ўтказилган тадбир давомида бугунги сана муносабати билан ўзларининг юқори натижалари ва ютуқлари билан ажралиб келаётган бир қатор соҳа фидойилари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси томонидан кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Тадбирда Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов иштирок этди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати