Жоқорғи Кенгес Раиси янги лойиҳа ташаббускорлари болган тадбиркорлар билан учрашди
627
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янги лойиҳаларни ишга туширишда учраётган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида юртимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, улар учун барча қулай шароитларни яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган тарихий фармон ва қарорлар асосида берилган имтиёзлар ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтди.
Учрашувда тижорат банклари маблағлари асосида 2025 йилда амалга оширилиши белгиланган ҳудудий инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, янги корхоналар фаолиятини ташкил этишдаги муаммоларни бартараф этиш, мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, берилган имтиёзлардан кенг турда фойдаланиб, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича фикр алмашилиб, тадбиркорларнинг таклифлари, муаммолари тингланди. Учрашув якунида вазифалар белгилаб олиниб, муаммоларга ечим топиш бўйича тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.