Орол маданият саммитини юқори савияда ўтказиш тўғрисида
814
Оролбўйи минтақасида қулай табиий муҳит яратиш, ҳудуднинг ноёб маданияти ва тарихий меросини асраб-авайлаш ҳамда кенг оммалаштириш, ушбу йўналишларда илмий-тадқиқот ишлари, инновацион лойиҳалар ва ижодий ташаббусларни амалга ошириш учун халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан: 2025 йилдан бошлаб ҳар ўн саккиз ойда – баҳор ёки куз фаслларида Орол маданият саммити (кейинги ўринларда – Саммит)ни ўтказиб бориш йўлга қўйилади. Биринчи Орол маданият саммити Самарқанд иқлим форуми билан уйғун ҳолда 2025 йил 4-6 апрель кунлари Самарқанд ва Нукус шаҳарларида ўтказилади. Оролбўйида ва дунёнинг бошқа минтақаларида юзага келган экологик муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда оқилона ечимларни тақдим этиш учун глобал платформа яратилади; Оролбўйи муаммоларини ҳал этишда фанлараро ёндашувни ривожлантирилади; Барқарор ечимлар ва стратегиялар яратишга қаратилган таълим дастури асосида Орол мактаби ташкил этилади; Замонавий технологиялар ва анъанавий меъморчилик асосида “Истиқлол” маданият ва истироҳат боғи, боғ ҳудудида жойлашган болалар кутубхонасини қайта барпо этилади ҳамда улардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилади; Етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассислар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорликда Оролбўйи минтақасида сув ва тупроқ тадқиқотлари олиб борилади; Оролбўйи ҳудудининг тупроқ ва иқлим шароитига мос бўлган қишлоқ хўжалиги экинларини ўрганишга ихтисослашган лаборатория платформаси яратилади ҳамда у мазкур йўналишда амалга ошириладиган илмий тадқиқотларнинг ўқув-амалиёт майдонига айлантирилади; Оролбўйи минтақасида асрлар давомида шаклланган ноёб маданият ва анъаналарни сақлаш, ҳимоя қилиш ва кенг оммалаштириш ишлари жадаллаштирилади; Халқаро миқёсда доимий мулоқотлар, амалиётлар, семинарлар, тадқиқот дастурлари ташкил этилади.