Сенат Раиси Нукус шаҳрида ёшлар билан учрашиб, бундан сонг сумалак сайлида иштирок етди
985
Олий Мажлис Сенати Раиси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси раиси Т.Нарбаева Қорақалпоғистонлик ёш велоспортчилар билан учрашди. Ёшлар билан учрашувда бугунги кунда ҳурматли Президентимиз томонидан барча соҳалар қатори спортни ривожлантириш, юртимиз байроғини дунёга танитадиган спортчиларни етиштириб чиқариш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси Қорақалпоғистон бўлимига Президент совғаси - махсус автотранспорт, бир гуруҳ ёшларга спорт велосипедлари топширилди. Қорақалпоғистонга ташрифи давомида Сенат Раиси Т.Нарбаева Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев ва Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов билан биргаликда Нукус шаҳридаги «Бўз овул» маҳалласида жойлашган маҳалла сервис компанияси фаолияти билан яқиндан танишди. Уй шароитида даромад топиш борасида ташкил этилган ишлар кўздан кечирилди. Шунингдек, маҳалла фаоллари билан аҳоли билан ишлаш бўйича ишлар ҳақида суҳбатлашилди.
Сенат Раиси бундан сўнг ҳудуд аҳолиси билан яқиндан мулоқот қилиб, юртимизда кенг нишонланаётган, бағрикенглик ва эзгулик тимсоли бўлган Наврўз байрами доирасида сумалак сайлида иштирок этди ва ўзининг эзгу тилакларини билдирди.