Нукус давлат педагогика институтида янги объектлар фойдаланишга топширилди
916
Жорий йилнинг 29-март куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида янги қуриб битказилган талабалар турар жойи, спорт мажмуаси ва катта спорт майдонларининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б. Отемуратов ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ. Шариповлар иштирок этди.
Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар янги объектларнинг Наврўз умумхалқ байрами ва Рамазон ҳайити арафасида фойдаланишга топширилиши институт жамоаси учун байрам совғаси бўлганлигини алоҳида таъкидлади. Айни пайтда институтда 16 мингга яқин талаба таҳсил олаётган бўлиб, улардан 1700 га яқин ёшлар талабалар турар жойларига қамраб олинган. Институтнинг янги қуриб битказилган 3-сонли талабалар турар жойи 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, ёшларнинг талабалар турар жойига бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Талабалар турар жойи қурилиши учун институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 23 миллиард 704 миллион сўм маблағ ажратилди ва қурилиш ишлари сифатли равишда олиб борилди. Бу ерда талабаларнинг ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча шароитлар мавжуд. Хусусан, ахборот-ресурс ва IT марказлари, хорижий тилларни ўрганиш ва тикувчилик тўгараклари, шахмат клуби, маънавият хоналари ёшларнинг билим ва қобилиятларини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. Шу билан бирга, ногиронлиги бўлган талабалар учун ҳам махсус хоналар ажратилиб, зарур қулайликлар яратилган. Тадбир доирасида институтнинг футзал, гандбол ва баскетбол спорт турларига ихтисослашган замонавий спорт мажмуасининг рамзий тасмаси ҳам кесилиб, фойдаланишга топширилди. Фойдаланишга топширилган мазкур спорт мажмуасининг қурилиш-реконструкция ишлари учун институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 4 миллиард 438 миллион сўм ажратилди. Тантанали тадбир доирасида институтнинг футбол, енгил атлетика ва баскетбол спорт турларига ихтисослашган катта спорт майдони ҳам фойдаланишга топширилди. Умумий 300 та томошабин ўрнига мўлжалланган спорт майдони институтнинг янги ўқув биноси ортидаги бўш турган ер майдонида барпо этилган бўлиб, бу ерда 6 миллиард 199 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари қўли гул қурувчилар томонидан олиб борилди. Ушбу спорт иншоотлари институтда спорт билан мунтазам шуғулланадиган талаба-ёшлар сонини янада оширишга хизмат қилади. Тадбир иштирокчилари фойдаланишга топширилган янги объектларда яратилган шароит ва имкониятлар билан танишди.