Халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва оғзибирчилик тараннум этилди
1210
Бугун Нукус шаҳридаги Дўстлик канали бўйида Халқлар дўстлиги байрами ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни юртимизда янада кенг турда давом этаётган "Наврўз" айёми, муборак Рамазон ҳайити ҳамда бугунги оғизбирчилик, дўстлик байрами билан табриклади.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга, халқлар ўртасида ўзаро оғизбирчиликни таъминлашга, улар ўртасида бағрикенглик ва меҳр-оқибат муҳитини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чоралар олиб борилмоқда. Бугун Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Президентлари иштирокида тарихда илк бор уч томонлама саммит бўлиб ўтмоқда. Албатта, ушбу саммит қўшни давлатлар билан минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиб, Марказий Осиёда хавфсизлик, барқарорлик ва фаровон ҳаёт тарзини таъминлашга хизмат қилади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда юртимизда турли миллат ва элат вакиллари аҳил-иноқ яшаб, юртимиз тараққиёти йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ўтаётган саммит билан ҳамоҳанг ўтказилган Дўстлик байрами ана шундай халқлар дўстлиги ва оғизбирчилигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда ва бундай тадбирлар яна давом эттирилиши шубҳасиз. Бугунги байрам тантанасида санъат ва маданият ходимлари ижросидаги халқлар дўстлигини тараннум этувчи концерт дастури йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати