Корея давлатида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда
668
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов ҳозирги вақтда Корея Республикасида бўлиб турибди. Ушбу мамлакатга ташриф давомида дастлаб Bumhan Unisollutions компанияси вакиллари билан музокаралар олиб борилди. Унда қайта тикланувчи энергиядан самарали фойдаланиш, янги технологияларни жорий этиш, IT соҳасини ривожлантириш ва ишсиз фуқароларни касбга йўналтириш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали янги лойиҳалар устида бирга ишлаш, яқин шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва бошқа шу каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Бундан сўнг Sungshin аёллар университети вакиллари билан учрашув ўтказилди. Музокараларда Қорақалпоғистондаги олийгоҳлар билан ҳамкорликни, хусусан, Қорақалпоқ давлат университети билан корейс тилини ўрганиш бўйича ишларни йўлга қўйиш масалалари бўйича сўз борди. Шунингдек, талабалар ўзаро тажриба алмашиши учун шароит яратиш мақсадида Қорақалпоғистонда ёзги оромгоҳлар ташкил этиш ва Корея давлатидан талабалар ва профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, бу орқали ҳудуд туризми ривожига ҳам ҳисса қўшиш бўйича фикр алмашилди. Учрашув давомида ўқув юрти билан бирга корейс тилини ўрганишни оммалаштириш борасида махсус кутубхонага эга марказ ташкил этиш, шу асосда тил ўрганиш курсларини муваффақиятли тамомлаган талабаларнинг Корея давлатидаги олий ўқув юртларида билим ва тажрибаларини ошириши учун шароит яратиш борасида келишиб олинди.