Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллигига бағишланди
1031
Бугун, 3 апрель куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тантанали тадбир Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари билан бошланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев Бош Қомусимизда белгиланган нормаларнинг ҳаётимизда тутган ўрни, сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим соҳаси, жумладан, ёшларнинг олий маълумотли бўлиши учун яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида маълумотлар берди.
Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси К.Тарихов Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши тарихи, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида сўзлаб берди. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.Тўребеков мамлакатимизда Конституциямиз асосида қонун устуворлигини таъминлаш, бунда “Инсон қадри ҳамма нарсадан улуғ” тамойилига амал қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларнинг аҳамиятига тўхталди. Таъкидланганидек, конституция – ҳар бир давлатнинг тарихи, бугуни ва келажаги, халқнинг хоҳиш-иродасини ўзида акс эттирувчи асосий қонун ҳисобланади. Конституция амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ва уларнинг қонунчилик асосларини яратишнинг бош ҳуқуқий асоси, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимояси кафолатидир.
Бош Қомусимизда барча нормалар энг аввало инсон ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаган ҳолда, инсон – жамият – давлат тамойили асосида ишлаб чиқилган. Сўзга чиққанлар йиғилганларни Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги байрами билан табриклаб, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.