Қорақалпоғистон тиббиёт институтида Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
1099
Бугун, 3 апрель куни Қорақалпоғистон тиббиёт институтида Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси А.Атажанов, Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий суди раиси А.Нурлепесов, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси бўлим бошлиғи А.Ергунусовлар иштирок этди.
Дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради. Тадбир давомида Конституциянинг мамлакат тараққиёти, аҳоли фаровонлиги ва демократик ҳуқуқий тизимни мустаҳкамлашдаги ўрни алоҳида таъкидланди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси А.Атажанов ўз нутқида Конституцияда белгиланган нормаларнинг жамиятимиздаги аҳамияти ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтди.
Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари, шунингдек, улар асосида ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида кенг маълумот берилди. Тадбир якунида иштирокчилар йиғилганларни Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги билан табриклаб, мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашинилди.