Конституция-эркинлигимиз кафолати
1042
Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги Республикамиз бўйлаб кенг турда нишонланмоқда. Ҳар бир олий ўқув юрти, муассаса ва ташкилотларда сана муносабати билан байрам кечалари, учрашув ва анжуманлар ташкил этилмоқда. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиалида ҳам бир қатор соҳа вакиллари иштирокида "Қорақалпоғистон Республикаси конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги" мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Б.Сейтназаров, Қорақалпоғистон Республикаси суди раисининг ўринбосари Б.Ктайбековлар иштирок этди. Дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳиялари янгради.
Тадбирда Жўқорғи Кенгеснинг қўмита раиси Б.Сейтназаров Бош Қомусимизда белгиланган нормаларнинг ҳаётимизда тутган ўрни, конституциямизда инсон ҳуқуқлари бош мақсад этиб белгилангани, сўнгги йилларда юртимизда таълим соҳаси, жумладан, ёшларнинг олий маълумотли бўлиши учун яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида маълумотлар берди. Таъкидланганидек, конституция - ҳар бир давлатнинг тарихи, бугуни ва келажаги, халқнинг хоҳиш-иродасини ўзида акс эттирувчи асосий қонун ҳисобланади.