Бош қонунни яхши билиш ва унга амал қилиш мақсадга мувофиқдир
1010
9 апрель – Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида 9 апрель – Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тантанали тадбир Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари билан бошланди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Ш.Ўтемисов, прокуратура ва суд органларидан масъул раҳбарлар, филиалнинг профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этди.
Тадбирни филиал директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Б.Утемуратов олиб борди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Ш.Ўтемисов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан самимий табриклаб, халқ фаровонлигини таъминлашда – Конституциянинг ўрни ва аҳамияти юқори эканлигига алоҳида тўхталди. Сўзга чиққанлар маърузаларида таъкидланганидек, Конституция давлатнинг асосий қонунидир. Мамлакат келажаги ушбу ҳужжатда ўз ифодасини топган. Бугунги кунда мамлакатимизда юз бераётган янгиланишлар, демократик ҳуқуқий давлат қуриш, адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида эришаётган ютуқларнинг барчаси Конституцияда кўрсатилган асосий тамойилларнинг ҳаётга тўлиқ татбиқ этилиши билан боғлиқ. Тадбирда ҳар бир фуқаро, айниқса, ёшларимиз Бош қомусимизда кўрсатилган ҳар бир моддани яхши билиши ва унга амал қилиши, юртимиз келажаги учун бор куч-ғайратини сафарбар этиб ҳаракат қилиши, тараққиёт йўлидаги улуғ мақсадларга мувофиқлиги алоҳида таъкидланиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.