Қорақалпоғистон делегациясининг Корея давлатига ташрифи давом этмоқда
943
Корея давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Қорақалпоғистон делегацияси The Academy of Roen Studies вакиллари билан учрашди. Унда магистратура, докторантура йўналишларида илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича мулоқот бўлиб ўтди. Шунингдек, Қорақалпоқ давлат университети ва Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимида тадқиқот ишларини олиб бораётган илмий тадқиқотчиларнинг тажрибасини ошириш мақсадида 1 ойдан 6 ойгача ўқув курсларини ташкил этиш, магистрант ва докторантларнинг тадқиқотлари бўйича Корея давлатида тажриба алмашиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Бундан ташқари, Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимида илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида махсус археологик қазилмаларни ўрганадиган лабораториялар ташкил этиш ва яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, Қорақалпоғистонлик талабалар учун Кореядаги ўқув юртлари ва Фанлар академиясида махсус грант ўринлари ажратиш бўйича келишувга эришилди. Бундан сўнг чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи Bioltec компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда маҳаллий ҳамкорлар билан бирга Қорақалпоғистонда маиший чиқиндиларни қайта ишлаш орқали биогаз олиш йўналишида махсус завод қуриш, олинган биогазни иссиқхоналарни иситиш учун кенг турда фойдаланиш бўйича келишувга эришилди.
Ташриф давомида Кореянинг Agency Korean IT Welfare IT компанияси вакиллари билан музокаралар олиб борилди. Унда Қорақалпоғистондаги олий ўқув юртлари талабалари учун онлайн тил ўргатиш ва IТ бўйича онлайн дарслар ўтказиш бўйича келишиб олинди. Шунингдек, Нукус шаҳрида эскирган маиший техникаларни қайта ишлашни йўлга қўйиш бўйича ҳам келишувга эришилди.