БМТ Тараққиёт дастури (UNDP) Администрацияси ёрдамчиси Ивана Живкович билан учрашув ўтказилди
1084
Сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масаласи мамлакатимиз тараққиётининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.
Ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига бўлган алоҳида эътибори натижасида ўтказилаётган Орол маданияти саммити доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев БМТ Тараққиёт Дастури (UNDP) Администрацияси ёрдамчиси, БМТ Тараққиёт Дастурининг Европа ва МДҲ бўйича минтақавий бюроси директори Ивана Живкович билан учрашди.
Унда дастлаб мамлакатимизда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури билан ҳамкорлик ва халқимиз турмуш даражасини яхшилашга қаратилган ташаббусларни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида кенг таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, иқлим ўзгариши оқибатларидан муҳофаза қилиш ва унга қарши курашиш масалаларини илгари суришда глобал етакчи бўлган Европа иттифоқи билан ҳамкорликни янада такомиллаштириш борасидаги амалий чора-тадбирлар ғоят муҳим экани алоҳида таъкидланди.
Ўтказилган учрашув давомида мамлакатимиз, жумладан Қорақалпоғистон ва БМТ Тараққиёт Дастури ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари, хусусан, Қорақалпоғистон ва Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича кенг фикр алмашилди.