Кореянинг Сеул шаҳрида «Корея - Ўзбекистон (Қорақалпоғистон) ҳамкорлигини ривожлантириш маркази» очилди
1032
Сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кенг кўламли чоралар амалга оширилмоқда. Шу асосда қатор хорижий давлатлар, жумладан, Корея давлати билан ҳам яқин шериклик алоқалари ўрнатилиб, муносабатлар мустаҳкамланиб бормоқда. Жўқорғи Кенгес қўмита раиси М.Атамуратов бошчилигидаги Қорақалпоғистон делегациясининг ушбу мамлакатга ташрифи давомида Кореянинг Сеул шаҳрида «Корея-Ўзбекистон (Қорақалпоғистон) ҳамкорлигини ривожлантириш маркази»нинг очилиш маросими ўтказилди.
Унда Ўзбекистоннинг Кореядаги элчиси А.Абдусаломов, People and Dream фонди раҳбарлари, Корея-Ўзбекистон яқин шериклик муносабатлари доирасида мамлакатимиз ҳудудлари ва тадбиркорлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган йирик компания вакиллари, таълим муассасалари профессорлари, давлат идоралари вакиллари иштирок этди. Ушбу тадбир икки давлат ўртасида ўтган йил охиридан буён ўтказилган амалий маслаҳатлашувлар ва ҳамкорлик келишувлари натижаси бўлиб, Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги барқарор ҳамкорликда янги бурилиш нуқтасига замин яратди. Очилиш маросимида марказ раҳбари Ли Сеок Хенга Қорақалпоғистон Республикасидан тайинланган расмий мактуб тақдим этилиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва “Халқ” жамғармаси ўртасида марказ фаолияти тўғрисида ишбилармонлик шартномаси имзоланди. Тадбирда марказнинг бизнес-режаси ва уни амалга ошириш стратегияси тақдимоти бўйича ҳам фаол муҳокамалар бўлиб ўтди.
Элчи Алишер Абдусаломов: “Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон учун жуда муҳим минтақадир ва умид қиламанки, ушбу ҳамкорлик ва тараққиёт марказининг очилиши икки давлат ўртасида ўзаро тушуниш ва фаровонликка олиб келади”, — деди ва элчихона ҳамкорлик маркази фаолиятини фаол қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди.