Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги кенг нишонланди
1430
Жорий йилнинг 9 апрель куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тантанаси ўтказилди.
Унда Жўқорғи Кенгес депутатлари, вазирликлар, идора ва ташкилотларнинг, таълим масканларининг, ҳуқуқ-тартибот идораларининг раҳбарлари, талаба-ёшлар, жамоатчилик ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Байрам тантанасида дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев йиғилганларни Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан табриклади.
Тадбирда таъкидланганидек, Конституциямиз - бу кўп миллатли халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва дўстлигини мустаҳкамловчи, уларни улуғ бунёдкорлик ишларига бошловчи асосий ҳужжатдир.
Юртимиз тараққиёт босқичларига назар ташлар эканмиз, иқтисодиётимизнинг йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётгани, аҳолининг ижтимоий турмуш шароити яхшиланаётгани Конституциямизга асос қилиб олинган, чуқур ва пухта ўйланган эзгу мақсадлар самарасидир.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоиз, юртимизда ҳурматли Президентимизнинг раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича алоҳида қабул қилинган қарорлар, давлат дастурлари ҳаётимизда улкан ўрин эгаллаб келмоқда. Бугунги кунда республикамизда мазкур қабул қилинган қарор ва фармонлар, давлат дастурлари асосида улкан қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари, салмоқли ижодий ташаббуслар амалга оширилмоқда.
Ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар йиғилганларни байрам билан табриклаб, республикамиз халқига, шундан, ёшларимизга алоҳида ҳурмат ва эътибор учун Президентимизга чексиз миннатдорчилигини билдирди.
Байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов иштирок этди.
Тадбир санъат ва маданият ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.