Фуқаролар йиғини раиси сайловига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланди
1079
Жорий йилнинг 8 апрель куни Жўқорғи Кенгеснинг мажлислар залида «Қорақалпоғистон Республикасида фуқаролар йиғини раиси сайловига тайёргарлик кўриш» мавзусида семинар ўтказилди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев кириш сўзи билан очиб берди.
Унда Жўқорғи Кенгеснинг қўмита раиси Ш.Өтемисов, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўлими масъул ходими Б.Кушбаков, Маҳаллалар уюшмаси шаҳар ва туман бўлимлари бошлиқлари, маҳаллий ҳокимликларнинг ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарлари иштирок этди.
Семинарда фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш, бу бўйича аҳоли орасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш, маҳаллалар кесимида ишчи гуруҳларнинг ишларини мувофиқлаштириб бориш, сайлов ўтказиладиган объектларнинг рўйхатини шакллантириб, объектларни зарур ускуналар билан таъминлаш ва бошқа масалалар кенг турда муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, бу галги фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови жамиятни янада ислоҳ қилиш ва демократлаштириш, мамлакатни модернизация қилиш шароитида май-июнь ойларида бўлиб ўтади.
Семинар давомида ташкилий ишлар билан боғлиқ саволларга жавоблар берилиб, вазифалар белгилаб олинди.