Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари кенг муҳокама қилинди
1332
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев раислигида, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев иштирокида Президентимизнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда криминоген вазиятни таҳлил қилиш, барқарорлигини таъминлаш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.Төребеков ҳамда уларнинг соҳавий ўринбосарлари, қарор ижросига масъул бўлган Қорақалпоғистон Республикасининг вазирлик ва идораларининг раҳбарлари, масъул ходимлари ҳамда ҳудудий штаб ва ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этишди.
Йиғилишда маҳаллаларда осойишталикни сақлаш, жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар тинчлигини таъминлаш, ёшлар, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, давлат бошқаруви органларида турли қонунбузарлик ва коррупция ҳолатлари, маҳаллалардаги ижтимоий профилактик тадбирларнинг олиб борилиши масалалари ҳам кенг муҳокама қилинди. Жойларда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, айрим раҳбарларнинг ўз вазифасига совуққонлик билан қараётгани танқид қилинди. Бундан сўнг амалга оширилиши лозим бўлган чоралар ва вазифалар белгилаб олинди.