ЮНЕСКО томонидан тайёрланган Қўбиз чолғу асбоби ҳамда жировчилик санъати ҳақидаги ҳужжатли фильм тақдимоти ўтказилди
1431
Ҳурматли Президентимиз томонидан қорақалпоқ миллий чолғу асбоби бўлган Қўбизни ва жировчилик санъатини ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш бўйича топшириқ берилган эди. Бугунги кунда ушбу берилган топшириқ ижросини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар давом этмоқда. Мазкур ишлар доирасида Қорақалпоғистоннинг маданий меросини асраб-авайлаш ва келажак авлодлар учун сақлаб қолиш мақсадида ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан Қўбиз чолғу асбоби ҳамда жировчилик мероси ҳақида ҳужжатли фильм тайёрланиб, Қорақалпоғистон санъат саройида фильмнинг тақдимоти ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, фильмнинг тақдимоти халқимизга тақдим этилаётгани муносабати билан йиғилганларни табриклади. Бундан сўнг, БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори Сабина Махл сўзга чиқди. Таъкидланганидек, сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз томонидан барча соҳалар қатори халқимизнинг бой маданиятидан бири бўлган бахшичилик ва жировчилик санъатини янада ривожлантиришга, унинг миллий маданиятимиз ва санъатимиздаги ўрни ҳамда аҳамиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли эзгу ишлар амалга оширилмоқда.
Шундай эзгу ишларнинг давоми сифатида «Авлодлар сазоси: Қўбиз ва Жиров» ҳужжатли филми халқимиз эътиборига ҳавола этилмоқда. Албатта, бу фильм миллий меросларимизни дунё ҳамжамиятига янада кенгроқ таништириш ва тарғиб қилишда алоҳида ўрин эгаллайди.