«Турксой» халқаро туркий маданият ташкилоти бош котиби билан учрашув ўтказилди
1161
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев «Турксой» халқаро туркий маданият ташкилоти бош котиби Султанбай Раев билан учрашди.
Унда дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз томонидан маданият ва санъатни ривожлантириш ҳамда соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.
Айтиш жоизки, бугунги кунга келиб Турксой ташкилотининг тўлақонли аъзоси ҳисобланган Ўзбекистон, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси билан ташкилот ўртасидаги ўзаро дўстлик ва маданий алоқалар ҳамкорликнинг янги босқичига кўтарилмоқда.
Ташкилотнинг алоҳида кўмаги билан ўтган йили декабрь ойида Истанбул шаҳрида қорақалпоқ халқининг улуғ шоири Ажиниёз Қўсибой ўғлининг 200 йиллиги кенг нишонланди. Шунингдек, Турксой томонидан ташкил этилаётган туркий халқларнинг халқаро фестивалларида «Айқулаш» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли, Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими жамоалари фаол иштирок этиб келмоқда.
Ташкилот бош котиби, таниқли драматург Султон Раевнинг «Тож» пьесаси Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театри жамоаси томонидан саҳналаштирилгани эса, яқин шериклик муносабатлари янада мустаҳкамланиб бораётганининг ёрқин мисолидир.
Ўтказилган учрашувда маданият ва санъат соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, Қорақалпоғистонда халқаро фестиваль ва анжуманларни ўтказиш бўйича сўз юритилди.