Қонликўл туманида чорвачиликни ривожлантириш бўйича лойиҳа ишга туширилди
507
Қонликўл тумани «Бўстон» овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Айдос Дузелбаев» кўп тармоқли фермер хўжалиги асосан пахта ва ғаллачилик билан шуғулланиб келмоқда. Яқинда фермер хўжалиги томонидан 118 минг доллар маблағ асосида қорамолчиликни ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилиб, 30 бош наслли чорва моллари олиб келинди. Натижада, қўшимча 5 та иш ўрни яратилди.