Қораўзак туманида полиэтилен қувур ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
558
Сўнгги йилларда ҳурматли Президентимизнинг тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестицион жозибадорликни ошириш борасида Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлар асосида юртимизда тадбиркорлар сони ортиб, янги қувватлар ишга туширилмоқда. Қораўзак тумани «Қойбақ» овул фуқаролар йиғини ҳудудида «Mang’it polimer» масъулияти чекланган жамияти томонидан полиэтилен қувур ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиб, янги корхона ишга туширилди. Имтиёзли кредит маблағлари асосида умумий қиймати 377 минг доллар бўлган лойиҳа ишга туширилиши натижасида 10 та янги иш ўрни яратилди.