Элликқалъа туманида янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
559
Сўнгги йилларда барча соҳалар қатори таълим соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада ўқув муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун шароит яратиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳурматли Президентимизнинг «Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт фонди иштирокида «Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, ҳудудларда ижтимоий объектларни барпо этиш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, қарор асосида Элликқалъа тумани «Пахтачи» маҳалла фуқаролар йиғинида 4,7 млрд. сўм маблағ асосида янги 90 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилди. 
Хусусан, қарор асосида Элликқалъа тумани «Пахтачи» маҳалла фуқаролар йиғинида 4,7 млрд. сўм маблағ асосида янги 90 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилди. 