Мўйноқ туманида ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда
596
Ҳурматли Президентимизнинг 4271-сонли қарорига асосан, Осиё тараққиёт банки иштирокида «Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш» лойиҳасининг амалга оширилиши белгиланган. Бунинг учун 8,2 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратилган бўлиб, бугунги кунда «Archico» МЧЖ (Озарбайжон) компанияси томонидан Мўйноқ туманида ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида 5 та сув тақсимлаш иншооти, 128,1 км сув тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган. Ҳозирги вақтда 25,2 км сув тармоқлари тортилиб, қурилиш ишлари давом этмоқда. Режа тўлиқ бажарилиши натижасида туманнинг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси оширилади.