Швейцариянинг «LATMA-ADED» ташкилоти маблағлари асосида Тахиатош туманида 2 та мактаб учун сув тозалаш ускуналари ўрнатилди
590
Бугун, 17 апрель куни Тахиатош туманидаги «Найманкўл» ОФЙдаги 12 ва 15-сонли умумтаълим мактабларига Швейцариянинг «LATMA-ADED» ташкилоти грант маблағлари асосида қурилган сув тозалаш ускуналари фойдаланишга топширилиши муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси А.Атажанов, «LATMA-ADED» ташкилоти вакиллари, «Найманкўл» ОФЙ фаоллари, нуронийлар ва мактаб ўқитувчилари иштирок этди.
Ўрнатилган сув ускуналари тўлиқ автоматлашган сув тозалаш тизимига эга бўлиб, бу орқали олис ҳудуднинг 6732 нафар аҳолиси, 50 нафар педагог ва 301 нафар ўқувчи тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Ушбу грант лойиҳаси Оролбўйи халқаро инновация маркази томонидан амалга оширилаётган бўлиб, бундан олдин Мўйноқ туманидаги 7-сонли мактабга ҳам шу турдаги сув тозалаш тизимлари ўрнатиб берилган эди.