Элликқалъа туманида 90 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти қад ростлади
585
Ҳурматли Президентимизнинг «Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида «Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ҳудудларда ижтимоий объектларни қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, қарор асосида Элликқалъа тумани «Чўпон» маҳалла фуқаролар йиғинида янги 90 ўринли мактабгача таълим ташкилоти 4 млрд. 750 млн. сўм маблағ асосида қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди.

