Билимни баҳолаш агентлигининг Қорақалпоғистондаги биноси қуриб битказилди
547
Ҳурматли Президентимизнинг 2022 йил 15 июндаги «Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида»ги 279-сонли қарори асосида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими учун янги бино қурилди. Таъкидлаш жоизки, тест синовларини йил давомида ўтказишга мўлжалланган 1000 ўринли бинони қуриш учун Нукус шаҳри «Жаңа базар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 2 га ер ажратилиб, 18,3 млрд. сўм маблағ эвазига замонавий бино қурилди ва фойдаланишга топширилди. Шу асосда абитуриентларнинг миллий сертификатлар ва олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларини топшириши учун барча имкониятлар яратилди.