Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаларининг очилиш маросими ўтказилди
549
Бугун Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактабида (Манеж) спортнинг дзюдо тури бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев ва Ўзбекистон Республикаси дзюдо федерацияси раиси З.Кахраманов иштирок этди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни мусобақанинг очилиши муносабати билан табриклади ва омад тилади. Таъкидланганидек, сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, ёшларни спортга кенг жалб этишга, Олимпия ва миллий спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўтказилаётган спорт мусобақалари ана шу йўналишдаги ишлардан биридир. Бундан сўнг кун давомида ўтказилиши белгиланган беллашувлар бошлаб юборилди. 



