Нукус туманида инновацион япон оқова сувларини тозалаш тизимини ўрнатиш лойиҳаси амалга оширилди
658
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури асосида Япония ҳукумати томонидан Нукус тумани ҳудудидаги Қорақалпоғистон Республикаси ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказига «Johkasou» номли инновацион япон оқова сувларини тозалаш тизими ўрнатилди. Ушбу технологияни ўрнатишдан мақсад маиший оқова сувларни тозалаб, техник ва хўжалик мақсадларида қайта фойдаланиш, экотизимни мустаҳкамлашдир. Умумий қиймати 40 минг доллар бўлган лойиҳа амалга оширилиши натижасида сув орқали юқадиган касалликларни камайтириш, санитария ҳолатини яхшилаш ва соғлом муҳитни таъминлаш чораларини кенгайтириш имконияти яратилди. Қуввати 20 м3/сутка бўлган янги «Johkasou» тизими оқова сувларни микроорганизмлар ёрдамида техник ва хўжалик мақсадларида қайта фойдаланиш учун яроқли бўлган техник сувга айлантиради.