Қорақалпоғистонда жамоат транспорти хизматини янада ривожлантириш масалалари бўйича Хитой компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди
558
Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси И.Сдиков ва Транспорт вазири П.Каипбековлар хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасининг Чженчжоу шаҳрига борди. Ташриф доирасида «Yutong Bus Co» компаниясининг халқаро маркетинг бўйича вице-президенти Сюй Пен билан жамоат транспорти хизматини янада ривожлантириш масалалари юзасидан учрашув ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикасида жамоат транспорти тизимини ривожлантириш мақсадида ҳаракатдаги автобуслар улушини кўпайтириш бўйича долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Шунингдек, учрашувда «Yutong Bus Co» корхонасида ишлаб чиқарилган автобусларнинг Қорақалпоғистонда сони ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб, Хитой компанияси томонидан сервис хизматини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Ташриф давомида Жўқорғи Кенгеснинг қўмита раиси Yutong штаб-квартирасида бўлиб, Инновацион технологияларни биргаликда ўзлаштириш, технологиялар соҳасида эришилган ютуқлар, шунингдек, бренд тадбирида иштирок этиб, келгусида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, ўзаро шерикликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, Yutong автобуслари бўйича кўплаб маълумотлар олинди. Таъкидлаш жоизки, ҳурматли Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 59-сонли қарорига мувофиқ, Нукус шаҳрига қарийб 11 млрд.сўмлик маблағлар ҳисобидан лизинг асосида «Yutong Bus Co» корхонасидан 12 автобус олиб келинган эди. Жорий йилда жамоат транспорти хизматини янада ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистонга янги автобуслар олиб келиниши режалаштирилган.

