Қонликоль туманида грант маблағлари асосида янги боғ яратилмоқда
557
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг «Оролбўйи минтақасидаги жамоат бирлашмаларининг яшил, инклюзив ривожланишига кўмаклашиш ва маҳаллий аҳолининг барқарорлигини ошириш» лойиҳаси асосида Қонликўл тумани «Бескөпир» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Бисенов Сабур» деҳқон хўжалиги учун грант маблағлари ажратилган эди.
Шу асосда 10,2 минг АҚШ доллари миқдоридаги боғдорчиликни ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилди ва 3 гектар майдонга 2500 дан ортиқ юқори навли мевали дарахт кўчатлари олиб келиниб экилди.
Таъкидлаш жоизки, деҳқон хўжалиги бундан олдин ҳам боғдорчилик билан шуғулланиб келмоқда ва янги лойиҳа амалга оширилиши натижасида боғ майдони кенгайиб, яна қўшимча юқори даромад олишига замин яратилди.

