«Орол балиқларидан 99 турдаги таомлар» халқаро гастрономик фестивали ўтказилди
655
Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилаётган «Орол туризми» халқаро ҳафталиги доирасида бугун Нукус шаҳрида «Орол балиқларидан 99 турдаги таомлар» халқаро гастрономик фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда ҳудудларнинг гастрономик туризм салоҳияти кенг тарғиб қилиниши белгиланган бўлиб, унда кўп миллатли юртимизда яшовчи барча халқ ва миллат вакиллари учун севимли бўлган таомлар моҳир ошпаз ва ҳаваскорлар томонидан тайёрланди.
Тадбирда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Фестиваль якунида балиқлардан тайёрланган, Оролбўйида яшовчи аҳоли вакилларига хос таомларни тайёрлашда ўзаро беллашган ошпазлар орасидан аниқланган ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.





