Жўқорғи Кенгес қўмитасининг мажлиси ўтказилди
908
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, туризм ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитасининг мажлиси ўтказилди. Мажлисни қўмита раиси М.Атамуратов очди ва олиб борди.
Кун тартибида дастлаб «Ёшларни илм-фанга қизиқтириш ва илмий фаолиятга жалб этиш бўйича таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарининг ҳисоботи ҳақида»ги масала кўриб чиқилди. Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Өтемуратовнинг ҳисоботи тингланиб, кун тартибидаги масала кенг турда муҳокама қилинди.
Бундан сўнг, «Кегейли, Хўжайли ва Амударё туманларидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ҳолатларини ўрганиш бўйича тузилган ишчи гуруҳнинг ахбороти тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди. Ушбу масала ҳам депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, тегишли саволларга жавоблар олинди.
Мажлис давомида депутатлар томонидан саволлар берилиб, долзарб масалалар кўтарилди. Бундан сўнг кўриб чиқилган масалаларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш бўйича тегишли тартибда қарорлар қабул қилинди.


