Олис Аспантай қишлоғининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди
772
Бўзатов туманининг чекка ҳудудларидан бири бўлган «Аспантай» овул фуқаролар йиғинида яшовчи хонадонлар сони ортиши сабабли фуқароларнинг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш зарурати пайдо бўлган эди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) нинг чекка қишлоқлардаги болаларни ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳасининг 26,1 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари асосида қишлоқ аҳолисининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.
Лойиҳа доирасида 4 дона 1м3 ер ости сувини чучуклаштирувчи станция тўлиқ реконструкция қилинди ва қувватини ошириш учун 30 метр чуқурликдаги 2 дона қудуқ (скважина) янгидан қурилди.
Натижада, ҳудудда яшовчи 840 нафар фуқаро барча санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган тоза сув билан таъминланди.
