Грант маблағлари асосида манзарали дарахт кўчатларини етиштириш мақсадида махсус агрегатлар олиб келинди
809
БМТ Тараққиёт дастури томонидан «Ўрмон хўжаликлари ер майдонларида манзарали ва чўл ўсимликлари кўчатларини етиштириш» лойиҳаси амалга оширилди.
Умумий 12 минг АҚШ долларига яқин маблағлар ҳисобидан 1 дона сув насоси Мўйноқ давлат ўрмон хўжалигига кўчат етиштириш мақсадида фойдаланиш учун, Тахтакўпир давлат ўрмон хўжалигига 1 дона фреза ва 1 дона сеялка агрегати декоратив дарахт уруғларини экишда ва агротехник ишлов беришда фойдаланиш учун топширилди.
Айни пайтда махсус агрегатлар ўрмон хўжалиги ер майдонларида дарахт кўчатларини етиштиришда фойдаланилмоқда.

