Фуқаролар йиғини раиси сайловига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланди
822
Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида маҳалла раиси сайловини ўтказувчи ишчи гуруҳ раислари учун ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитаси раиси Ш.Өтемисов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Турманов, ишчи гуруҳ вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Семинарда маҳалла раиси сайловини ўтказиш тартиби, асосий жиҳатлари, жараённи тўғри ташкил этишда эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий жиҳатлар хусусида сўз юритилди. Бу борада туманда ташкил этилган ишчи гуруҳ масъулларига тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.



