Тўртта ўқувчимиз муддатидан олдин талаба бўлди
552
Жорий йилнинг 14 апрель куни Губкин номидаги Россия давлат нефт-газ университетининг Тошкент филиали ташаббуси билан ташкил этилган умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари ўртасида рус тили фанидан Губкин фан олимпиадаси ўтказилган эди. Унда 4 нафар ўқувчимиз юқори натижаларга эришиб, муносиб рағбатлантирилди. Нукус шаҳри 32-сонли мактаб ўқувчиси Ибрайимова Улзада; Нукус шаҳри 4-сонли мактаб ўқувчиси Дузелбаева Камила; Нукус шаҳри 37-мактаб ўқувчиси Аташов Улуғбек; Қўнғирот тумани 37-сонли мактабнинг ўқувчиси Амангелдиева Алия. Ушбу ўқувчиларимиз Губкин номидаги Россия давлат нефт-газ университетининг Тошкент филиалига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниб, муддатидан олдин талаба бўлд