Мўйноқда “Ҳунармандлар аллеяси” фойдаланишга топширилди
1795
19 август куни Мўйноқ тумани марказида “Ҳунармандлар аллеяси” фойдаланишга топширилди.
Умумий майдони 1 минг 250 метр квадратни ташкиль қилган аллеяда 3 та ўтов ва 6 та дўкон фаолият кўрсатмоқда.
Аллеяга асосан мўйноқлик ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар жойлаштирилди. Бу ердаги дўконларга “Ҳунарманд” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан савдо расталари қуриб берилган.
Туманда ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида 2019 йилнинг февраль ойида ўқув курслари ташкиль етилган еди. Ўтган даврда каштачилик, қуроқ буюмларини тикиш, қўлда гилам тўқиш, ёғоч ўймакорлиги каби ҳунарлар оммалаштирилди.
– Ушбу аллеянинг ташкиль қилиниши сайёҳлар учун ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни харид қилиш имконини яратади. Шунингдек, дўконларни маҳсулот билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан 5 та замонавий тикув машиналари ҳунарманд Р.Жаксимуратовага топширилди. Бундан кўзланган мақсад “Устоз-шогирд” ан’анларини давом еттириш, ёшларга ҳунар ўргатиш ва бандлигини таъминлашдир, – дейди “Ҳунарманд” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари Дилфуза Алламбергенова.
Мазкур аллея Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йиль 16 январдаги Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини комплекс ижтимой-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан ташкиль қилинган. Қурилиш ишлари 2019 йилнинг март ойида бошланган.
