Жўқорғи Кенгес Раиси Бўзатовда тадбиркорларнинг бизнес лойиҳалари билан танишди
1184
Барчамизга маълум, жорий йилнинг 20-21 август кунлари Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг республикамизга ташрифи давомида чорвачиликка ихтисослаштирилган Бўзатов туманини ташкил қилиш бўйича билдирган ташаббусини халқимиз, айниқса, бўзатовликлар чексиз қувонч билан кутиб олди.
Ана шундан буён туманда чин маънода ривожланиш ва янгиланиш даври бошланди. Келгусида туман аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, шаҳарсозлик талаблари асосида туман қиёфасини тубдан ўзгартириш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган.
Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Бўзатов туманида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов раҳбарлигида учрашув ўтказилди.
Тадбирда 50 дан ортиқ тадбиркорлар ва тижорат банкларнинг мутасадди вакиллари туманни ижтимоий-йиқтисодий ривожлантиришда катта аҳамият касб этадиган бизнес лойиҳалари билан қатнашди.
Учрашув давомида 16 саноат соҳасида, 33 хизмат кўрсатиш соҳасида, 13 қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 54 млрд.
607 млн. сўм бўлган, жами 62 лойиҳани амалга ошириш белгилаб олинди. Бу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида жами
400 га яқин иш ўринларининг яратилиши режалаштирилган.
Шунингдек, туманнинг замонавий қиёфасини яратиш, чорвачиликни ривожлантириш, айниқса чет давлатлардан насилли молларни олиб келиш бўйича ҳам вазифалар белгилаб олинди.