"ТАЗА ҚАЛА" ЛОЙИҲАСИДА ФАОЛ ҚАТНАШГАНЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
2198
Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи олдида “Таза қала” ёшлар ташаббуси лойиҳасининг якунига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Мурат Камалов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси Қаҳраман Сариев, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Абат Данияров сўзга чиқди ва лойиҳада фаол қатнашганларни табриклади.
Лойиҳа доирасида фаол қатнашганларга бир қатор номинациялар бўйича диплом ва эсадлик совғалари топширилди.
Тадбир санъат усталари ва ёш истеъдод эгалари ижросидаги концерт дастури билан якунланди.











Манба: Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси