“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида концерт дастури бўлиб ўтди
5194
Нукус шаҳридаги Амфитеатрда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида концерт дастури бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов, шунингдек, Олий Мажлис Сенати, ҳукумат, вазирлик ва идоралар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М.Ҳожиматов, Нукус шаҳар ҳокими У.Панаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда Ҳурматли Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар юртимиз тараққиётига, халқимизнинг эркин ва фаровон ҳаётини таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, халқимиз неча юз йиллик тарихи давомида орзу қилган, мамлакатимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган, том маънодаги буюк, оламшумул воқеа — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинганининг ўттиз йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида республикамизда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарлари, атоқли адабиёт, маданият ва санъат намояндалари республикамиз шаҳар ва туманларида “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс”, “Мустаҳкам оила – жамиятимиз кўрки”, “Ватанимиз тараққиётига менинг ҳиссам”, “Ёшлар учинчи ренессанс драйвери”, “Янги уйғониш даври китобхонлик ва кутубхоналардан бошланади”, “Яни Ўзбекистон – янги марралар сари” мавзуларида маданий-маънавий тадбирлар, ижодий учрашувлар ўтказиб, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда.
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ўтказилган концерт дастурида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон санъат усталари ва ёш истеъдод эгалари томонидан ўзбек ва қорақалпоқ халқ қўшиқлари, миллий ва жаҳон классикаси намуналари, Ватан, мустақиллик, тинчлик, фаровонлик, ёшлик ҳақидаги куй-қўшиқар, рақслар ижро этилди.













Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати