БЎЗАТОВДА РЕСПУБЛИКА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНДИ
1613
7 июнь куни Бўзатов туманидаги Амфитеатрда «Ёшлар овози» Республика ёшлар фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 2 октябрда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида юртимиз йигит-қизларини Қорақалпоғистоннинг ҳаёти билан таништириш мақсадида ёшлар фестивалини ташкил этиш таклифини билдирган эди.
“Ёшлар овози” Республика ёшлар фестивалида юртимизнинг барча ҳудудларидан иштирокчилар – ўз ҳудудларида тенгсиз деб топилган ёш истеъдод эгалари ва меҳмонлар қатнашмоқда.
Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов сўзга чиқиб, юртимиз ёшларини фестивалнинг очилиши билан самимий муборакбод этди ва уларга катта муваффақиятлар тилади.
«Ёшлар овози» Республика ёшлар фестивали доирасида илм-фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, китобхонлик, ахборот технологиялари, ҳунардмандчилик, миллий таомлар сингари бир қатор йўналишлар бўйича ёшлар ўртасида кўрик-танлов, мусобақа, конференция, учрашув ва фестиваллар ўтказилмоқда.
«Ёшлар овози» Республика ёшлар фестивалининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон санъат усталари, эстрада хонандалари ва ёш истеъдод эгалари иштирокидаги гала-концерт дастури намойиш этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати













