Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни нишонланди
2503
Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида 27 июнь – Матубот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тантанали тадбирда матубот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, соҳа фахрийлари иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Д.Қурбаниязов Матубот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов матубот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини байрам билан табриклаб, сўнгги йилларда юртимизда Ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соҳа фидойиларини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори билан юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий қв маданий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар ва янгиланишларни кенг жамоатчиликка етказишдаги фаоллиги, аҳолининг маънавий дунёсини бойитишдаги фидойилиги, ўз касбига бўлган садоқати учун бир гуруҳ матубот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари фахрий унвон ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Шунингдек, тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ташкил топганига 90 йил, «Қарақалпақстан жаслары» газетаси чоп этила бошлаганига 90 йил, «Халқ минбари» газетаси ва «Мийнет байрағы» газетасига 75 йил, «Қанлыкөл хабарлары» газетасига 50 йил, «Қарақалпақ әдебияты» газетаси чоп этила бошлаганига 10 йил тўлиши муносабати билан ушбу газеталар таҳририятига, шу билан бирга, бир қатор матбуот, телевидение ва радио, интернет журналистикаси, ахборот хизмати, нашриёт ходимларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши номидан қимматбаҳо совғалар топширилди.
Тадбирда санъат усталари ва ёш иқтидор эгалари ижросидаги концерт дастури намойиш этилди.
Бу каби тадбирлар республикамиз шаҳар ва туманларида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.







Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати