ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСИНИНГ ЙИГИРМАНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
2401
30-июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтган сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари, cектор ва соҳа раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, Жўқорғи Кенгес депутатлари шаҳар ва туман студияларида иштирок этди.
Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов кириш сўз билан очди ва бошқариб борди.
Депутатлар сессиянинг Котибиятини сайлади ва кун тартибини тасдиқлади.
Сессия кун тартибидаги масалалар - «Таълим тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Т.Романов, «Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши кураш масалалари бўйича қўмита раиси З.Реймова, «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ҳақида Бюджет, иқтисодий ислоҳотлар ва инвестициялар масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари О.Бекбергенов баёнот қилди.
Шунингдек, сессияда «Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш борасидаги ишларнинг тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ҳисоботи ҳақида», «Шаҳар ва туманларда экспорт салоҳиятини ошириш, товарлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва импортни оптималлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи ҳақида», «Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ахбороти ҳақида», «2021 йилнинг биринчи ярмида жойлардаги норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ахбороти ҳақида», «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг тегишли қарорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича Жўқорғи Кенгес депутатлари сўзга чиқиб, фикр ва мулоҳазаларини билдирди, саволларига мутасадди соҳа вакиллари томонидан жавоблар олди ҳамда тегишли қарор қабул қилди.
Шу билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг йигирманчи сессияси ўз ишини якунлади.












Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати М.Ҳабибуллаев олган суратлар